Ўзбекистон ҳукумати 2021 йил 3 декабрдан 2022 йил 10 январга қадар коронавирус инфекциясининг «омикрон» штаммини республика ҳудудига киришини олдини олиш мақсадида айрим давлатлар билан халқаро авиақатновларни тўҳтатди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши кураш бўйича республика махсус комиссиясининг мажлиси якунига таяниб хабар беради.
Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Лесото, Эсватини, Танзания ва Гонконг билан халқаро авиақатновлар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республика ҳудудига кириш) тўхтатилди.
Мазкур давлатларнинг фуқаролари ва ушбу давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, сўнгги 14 кун давомида юқоридаги давлатларда бўлган учинчи давлат фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилмайди.
Шунингдек, махсус комиссия томонидан Австралия, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Нилерландия, Чехия ва Мисрдан келган йўловчилар уй шароитида ёки ўз ҳисобидан меҳмонхонада ўн кунлик карантинда бўлишига доир қарор қабул қилинди.
Республикага кириб келган барча йўловчилар ўзлари билан бирга коронавирус инфекциясига доир манфий натижага эга ПЦР сертификати бўлиши ёки аэропорт, вокзал ва чегара ўтказиш пунктларида экспресс-тест топширишлари лозим.