Синоптиклар Ўзбекистонда яна қумли бўрон кўтарилишидан огоҳлантирадилар

Тошкентда қумли бўрон. Андрей Кудряшов фотосурати, «Фарғона»

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази 30 ноябрда тарқатган шошилинч хабарида яна қумли бўрон бўлиши мумкинлиги айтилган.

Хабарда айтилишича, 1 ва 2 декабрь кунлари Ўзбекистонга Туркманистон орқали Эрон ҳудудидан илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутилади. Ушбу кунлари ҳавонинг кескин кўтарилиши фонида республика бўйича шамол 17-22 м/с , баъзи жойларда — 25-28 м/с.гача кучайиши мумкин. Айрим вилоят ва туманларда чангли бўрон ва чанг ғуборлари кўтарилиши мумкин, деб огоҳлантиради синоптиклар.

Чангли бўрон ноябрь бошида Ўзбекистонни қамраб олганди. У Тошкент, Сирдарё, қисман Жиззах ва Фарғона вилоятида юз берди.

Уралдан совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши оқибатида тупроқнинг устки қисми ҳавога кўтарилган. Берилган хабарларга кўра, ҳаводаги чанг миқдори дастлаб беш баробарга, кейинчалик ўттиз баробарга ошган, сўнг у ўн баробар даражага тушган. Вазият тинмай эсган шамол ва йўллардаги интенсив транспорт ҳаракатларидан янада кескинлашган. Метеорология кузатувларига кўра, бундай чанг бўрон кейинги 150 йил давомида биринчи бор қайд этилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда