Ўзбек – туркман чегарасида иккита чегара ўтказиш пункти ўз фаолиятини тиккалайди

ЎЗБЕКИСТОН ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ ФОТОСУРАТИ

Ўзбекистон ва Туркманистон 26 ноябрь куни «Хўжайли – Куня-Ургенч» ҳамда «Шовот – Дашогуз» чегара ўтказиш пунктлари фаолиятини тиклашга келишиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар беради.

Куни-кеча мазкур нейтрал зонада тиркама ва ярим тиркамаларни контактсиз алмашиш йўли орқали ташкил этиш бўйича синов ўтказилди.

«Хўжайли – Куня-Ургенч» ҳамда «Шовот – Дашогуз» чегара ўтказиш пунктлари 2020 йили COVID-19 пандемияси туфайли форий этилган чекловлардан сўнг ёпилган эди. Ўзбек-туркман чеграсида фақат «Олат – Фарёб» ўтказиш пункти ишлаётган эди.

Ҳозирда Транспорт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда ДХХ чегара қўшинлари «Хўжайли – Куня-Ургенч», «Шовот – Дашогуз» мазкур ўтказиш пунктлари иш фаолиятини санитария-эпидемиология тадбирларига қатъий риоя этган ҳолда қайта тиклаш юзасидан Туркманистоннниг тегишли вазирлик ва идоралари билан ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттирмоқда.

Шу билан бирга, Қирғизистон давлат божхона хизмати «Кызыл-Кия-автодорожный — Узбекистан-автодорожный» чегара ўтказиш пунктини вақтинча ёпишини маълум қилди. 1 дан 3 декабряга қадар бу ерда йўлга асфальт ётқазиш ишлари амалга оширилади. Товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш икки мамлакат чегарасидаги «Дўстлик» пункти орқали амалга оширилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда