«Толибон»* радикал ҳаракати ўз сафини «ёмон хулқ-атворли одамлар»дан тозалаш мақсадида комиссия тузди. Толибларнинг Ички ишлар вазирлиги номидан Сирожиддин Ҳаққони ижтимоий тармоқларда шу мазмунда хабар тарқатди, деб ёзади Reuters.
«Ёмон хулқ эгаси бўлган кимсалар «Толибон» сафига кириб олиб, [Афғонистон] Ислом Амирлиги** номига доғ тушираётгани ва ўз манфаатлари йўлида ҳаракат қилаётганини биламиз», — дейилади Ҳаққони номида келтирилган баёнотда.
«Холисона истагимиз шуки, сафимизда озчилик бўлсин, лекин улар чин кўнгилли ва самимий инсон бўлишлари лозим, токи [«Толибон»] ҳаракати обрўсига путур етмасин», — дейди ҳозирда террорчилик туфайли халқаро қидирувда бўлган ИИВ бошлиғи.
Ахборот агентлигининг аниқлик киритишича, кейинги икки йил ичида радикал ҳаракат у ёки бу кўринишда Афғонистондаги ҳукумат тепасига келиши аниқ бўлганидан сўнг толиблар сафи кескин кўпайган.
Жорий йил августида «Толибон» ҳукуматни қўлга киритганда, унинг сафида 100 мингта одам бўлган.
Радикал ҳаракат олий мансаб мулозимларининг собиқ ҳукуматга қарашли ҳарбийлар ва ходимларга нисбатан оммавий авф эълон қилиниши, инсон эркинликлари ва аёллар ҳуқуқларининг поймол этилмаслигига доир вадаларига қарамасдан, Афғонистоннинг турли вилоятларида пуштун бўлмаган этник гуруҳларга (толибларнинг аксарияти пуштунлар) мансуб одамларнинг қатл этилаётгани, аёлларнинг камситилаётганига доир хабарлар тез-тез тарқалмоқда.
Деярли ҳар куни ижтимоий тармоқларда собиқ афғон армияси ҳарбийлари, давлат хавфсизлик органи ва полиция ходимларининг ўғирлаб кетилаётгани ёки ўлдирилаётганига оид хабарлар тарқалмоқда. Бундан ташқари, кундан-кунга толиблар ёки ўзларини толиб деб атаётган одамлар томонидан репрессия кучайиб бормоқда.
Excl: A second Afghan soldier who was told there was no room for him on one of the last RAF flights out of Kabul was murdered as he tried to flee across the border to Iran https://t.co/I8wy1QCMJM
— Larisa Brown (@larisamlbrown) November 23, 2021
Шунингдек, толибларни танқид қилган ёки улар билан бахслашган афғон фуқаролари ҳам тайзиққа учрамоқдалар.
اقارب یک جوان به آماج: طالبان ظهور را کُشتند و جنایات شان جریان دارد
— Aamaj News (@aamajnews24) November 21, 2021
اقارب ظهور میگویند که او در سرک پنجم تایمنی شهر کابل پس از مشاجرهی لفظی در ایست بازرسی طالبان، شام پنجشنبه توسط آنها کشته شده و جسدش چندین ساعت در روی جاده باقی مانده است.
طالبان در این مورد چیزی نگفتهاند. pic.twitter.com/7Kcn56MsAR
Шунга ўхшаш кўплаб хабарлар тарқалганидан сўнг «Толибон» раҳбарияти ўз сафини тозалашини вада қилди. Октябрь ойида Вазирлар маҳкамаси қуролли кучларда ислоҳотлар ўтказилиши, лавозимини суиистеъмол қилганларнинг ишдан бўшатилишини маълум қилди. Бироқ, кейинчалик ислоҳотлар борасида ҳеч қандай маълумот пайдо бўлмади.
Ҳаққони тилга олган комиссия толиблар Мудофаа вазирига бўйсунади. Маълумки, «Толибон» асосчиси мулла Умарнинг ўғли Муҳаммад Ёқуб вазирликка раҳбар этиб тайинланган.
*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи деб тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).
** «Толибон»нинг 1996 йилдан 2001 йилгача Афғонистонда ҳукм сурган пайтидаги сиёсий тизим номи. Толиблар 2021 йил августда қайтадан иқтидорга келганидан сўнг ушбу номдан яна фойдалана бошладилар.