Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси 2021 йил 1 январь ҳолатига доимий аҳолининг ёш таркиби бўйича тақсимланишини эълон қилди. Республика доимий аҳолиси сонида 0-4 ёшлилар энг кўп – 3 756 106 нафар одамни ташкил этган.
Аҳолининг ёш бўйича тақсимланиши қуйидаги кўринишга эга:
5-9 ёшлилар — 3 341 346 нафар
10-14 ёшлилар — 3 078 367 нафар
15-19 ёшлилар — 2 569 705 нафар
20-24 ёшлилар — 2 758 841 нафар
25-29 ёшлилар — 3 218 218 нафар
30-34 ёшлилар — 3 081 371 нафар
35-39 ёшлилар — 2 617 689 нафар
40-44 ёшлилар — 2 151 240 нафар
45-49 ёшлилар — 1 910 995 нафар
50-54 ёшлилар — 1 622 297 нафар
55-59 ёшлилар — 1 528 091 нафар
60-64 ёшлилар — 1 226 095 нафар
65-69 ёшлилар — 762 473 нафар
70-74 ёшлилар — 468 735 нафар
75-79 ёшлилар — 246 064 нафар
80-84 ёшлилар — 148 712 нафар
85 ва ундан катталар — 72 546 нафар
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига биноан республиканинг доимий аҳолиси сони 34,5 млн кишини ташкил этган. Аҳоли сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 653,7 минг кишига кўпайган. Жорий йил 1 октябрига келиб аҳоли сони 35 079 190 одамдан иборат бўлган, улардан 17 432 730 тасини аёллар ва 17 646 460 нафарини эркаклар ташкил этган. Аҳолининг кунлик ўсиши икки минг одамга яқин.
Республикада аҳоли сони бўйича Самарқанд биринчи ўринни эгаллайди. Вилоятда 4 миллиондан ортиқ одам истиқомат қилади. Шунингдек, биринчи учликка Фарғона (3,87 млн одам) ва Қашқадарё (3,38 млн) вилоятлари киради. Рўйхатнинг сўнгги учлик қаторидан Жиззах (1,43 млн), Навоий (1,02 млн) ва Сирдарё (0,873 млн) вилоятлари ўрин олган. Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси 1,93 млн кишидан иборат.