Қашқадарё вилоятига янги ҳоким тайинланди

Муротжон Азимов. Cer.uz сайти фотосурати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Зоир Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди, Муротжон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов.

Муротжон Азимов 1976 йили Қашқадарё вилоятида туғилган, Тошкент юридика институтини тамомлаган. У прокуратура тизимида терговчи ва прокурор лавозимларида ишлаган. Азимов 2014 йили Бухоро вилоятининг прокурори этиб тайинланади. 2016 йил сентябридан бошлаб Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари лавозимида ишлаган. Азимов 2018 йилдан Давлат божхона қўмитасини бошқариб келган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда