Тошкентда биринчи инклюзив бизнес-форуми бўлиб ўтади

Upl.uz сайти иллюстратив фотосурати

23 ноябрь куни Тошкентда биринчи инклюзив бизнес-форуми бўлиб ўтади, унинг мақсади Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларни инклюзив иш билан таъминлаш амалиётини оммалаштиришдан иборат. Унда тадбиркорлар ҳамда экспертлар бизнес ва тадбиркорликда инклюзив меҳнат амалиётини муваффақиятли жорий этиш, тўсиқларсиз меҳнат муҳити одамларнинг, компания ва жамиятнинг муваффақиятига таъсири ва бошқа мавзуларни муҳокама қилади, деб хабар беради «Газета.uz».

Форум «Шароит Плюс» ногиронлар жамоат бирлашмаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори кўмагида ташкил этилади. У гибрид форматда — офлайн ва онлайн режимда ўтади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунёда 1 миллиардга яқин одам (аҳолининг 15 фоизи) у ёки бу шаклда ногиронликка эга. 2020 йилда Ўзбекистонда 781,3 минг нафар ногиронлиги бўлган шахс расман рўйхатга олинган. Аммо уларнинг атиги 2 фоизга яқини расман иш билан банд.

Ногиронларнинг бандлик даражасининг бундай пастлигининг сабаблари салбий стереотиплар ва нотўғри қарашлар, иш берувчиларнинг ўзларининг меҳнат фазилатлари, қобилиятлари ва истеъдодларига ишонмасликлари, шунингдек, очиқ меҳнат бозорида ногиронлик асосида ҳамма жойдаги дискриминациядир.

Иш жойидаги инклюзивлик ва хилма-хиллик нафақат глобал тенденциялардан бири, балки ижтимоий йўналтирилган ва масъулиятли бизнесни ривожлантиришнинг муҳим шартидир. Масалан, Google технология гиганти ногиронларни ишга олиш учун махсус дастур яратди. Компания бутун дунё бўйлаб миллиардлаб фойдаланувчилар учун инновацион IT-ечимларни ишлаб чиқиш ва етказиб бериш учун рақамли маҳсулотларини ишлатиб, одамларнининг манфаатларини ифодаловчи кадрларга муҳтожлигини тан олади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, глобал инклюзивлик тенденцияси ҳали Ўзбекистонга етиб бормаган. Бу ерда ногиронларга давлат ташкилотлари ва хусусий секторнинг потенциал ходимлари эмас, асосан хайрия ва реабилитация ёрдами олувчилар сифатида қаралади.

Биринчи инклюзив бизнес-форуми бизнес ва тадбиркорлик соҳасида инклюзив меҳнат амалиётини жорий этиш орқали ногиронлиги бўлган шахсларнинг муносиб бандлигини ва ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган.

Шунингдек, иштирокчилар турли ногиронлиги бўлган одамларни ишга қабул қилишда дуч келадиган муаммо ва қийинчиликларни муҳокама қилиш имкониятига эга бўладилар. Буюк Британия, Россия ва Қозоғистондан келган миллий ва халқаро экспертлар инклюзия бўйича ўз тажрибалари билан бўлишадилар, ўз малакалари ва илғор тажрибалари билан ўртоқлашадилар.

Хоҳловчилар forum.ishplus.uz.сайтида олдиндан рўйхатдан ўтиб, онлайн тарзда иштирок этишлари мумкин. Тадбир YouTube да жонли эфирга узатилиши режалаштирилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ