Тошкент аэропортида қор ва туман сабаб рейслар кечиктирилди

Тошкент аэропортида. Aviaspotter Telegram-канали фотосурати

Об-ҳаво шароити ёмонлашганлиги сабаб, 17-ноябр куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида баъзи бир рейслар вақти кечиктирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways авикомпанияси матбуот хизмати хабар беради.

«Новости Ташкентского неба» Telegram-каналининг маълумотларига кўра, Истанбул, Душанбе, Дубай, Олмаота, Урганч ва Нукус рейслари кечиктирилган.

Учишга қадар барча самолётлар бортига музланишга қарши ишловлар берилиши кутилмоқда.

Шунингдек, Тошкетдан Душанбега йўл олган Uzbekistan airways лайнери ҳам туман, кучли қор ва горизонталь кўриниш 900 метрни ташкил этгани боис манзил аэропортига қўнолмаган. Самолёт Навоий халқаро аэропортига йўналтирилган.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 17 ноябрда республика бўйича қор ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қор кучли бўлади. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечга томон бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин (ёмғир қорга айланади). Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Республика бўйича шамолнинг тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилади, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. 17-18 ноябрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ҳарорат кечалари 5-8° совуқ, кундуз кунлари 0-3° илиқ, шимолда кечалари 12-15° совуқ, кундуз кунлари 0-3° совуқ бўлади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда