Ўзбекистонда электромобиллар учун алоҳида давлат рақами берилади

ЙҲХББ сюжетидан кадр

Ўзбекистонда электромобиллар учун алоҳида давлат рақами берила бошланди. Бу ҳақда республика ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар беради.

Қуввати 4 кВт ва тезлиги 40 км соатга эга электр двигателли автотраспорт воситаларига алоҳида рақам берилади. Бундай чора Ўзбекистон ҳукумати қарорида кўрсатиб ўтилган. Белгилар яшил фонда ажралиб туради.

ИИВ рақамларни алмаштириш ишларини 1 октябрдан бошламоқчи бўлди, лекин бир ярим ойга кечикди. Хабарга кўра, 1 ноябрга қадар электромобиллар учун расмийлаштирилган давлат рақами белгилари бепул алмаштириб берилади.

Жорий йилда электромобиллар импорти камида етти баробарга ошди. 2021 йил январдан сентябрга қадар мамлакатга $10,5 млн суммага эга 558 дона электромобиль олиб кирилди.

Машиналар тўққизта давлатдан сотиб олинган, уларнинг 499 таси ёки 89,4% Хитойга тўғри келади.

Декабрь ойида Ўзбекистонда илк бор электоромобиллар ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Уни Фарғона вилоятидаги Central Asia Motors компанияси ишлаб чиқаради. Лойиҳа $50 млн.га баҳоланган. Босқичма-босқич амалга ошириладиган ва 2022 йилда якунланадиган лойиҳа натижасида 350 тадан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Корхона тўла қувват билан ишга тушгач, йилига 10 мингта электромобиль ишлаб чиқарилади. Ҳозирда республикада электромобилларни қувватлантириш шахобчалари оммалашмаганини боис, дастлабки босқичда гибрид қувватли (ток ва бензин) электромобиллари ишлаб чиқарилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда