Москва вилоятида юз берган ёнғин оқибатида тўрт нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган

РФ ФВВ МОСКВА ВИЛОЯТИ БОШҚАРМАСИ ФОТОСУРАТИ

Москва вилоятининг Солнечногорск шаҳарчасида юз берган ёнғин оқибатида тўрт нафар ўзбекистонлик йигит ҳалоқ бўлган. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (ТММА) матбуот хизмати ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келтирган: Ш. А. (1969 йилда туғилган), Э. У. (1998), Ш. К. (1987), А. Р. (1998). Яна иккита одам жароҳат олган.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, 13 ноябрь соат

10:27 да Прибрежная кўчасида жойлашган қурувчиларнинг вақтинча турар жойида ёнғин юз бергани тўғрисида хабар келиб тушган. Ёнғинни ўчиришда 10 та техника ва 33 нафар ўт ўчирувчи иштирок этган. Ёнғин соат 15:40 да бутунлай ўчирилган.

Москва вилояти прокуратураси ёнғин муносабати билан текширув ишларини бошлаган. ТММА ҳалок бўлган юртдошлар жасадларини ватанга қайтариш чораларини кўрмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда