Ўзбекистонда волонтёрларни рўйхатга олиш таклиф этилди

Волонтёрлар озиқ-овқат маҳсулотларини тахламоқда., 2020 йил апрель. Тошкент ҳокимлиги матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрларни ҳисобга олиш бўйича ҳукумат қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Матн норматив-ҳуқуқий актлар порталида берилган.

Платформа Ўзбекистон ёшлар портали негизида тузилади. Унинг ёрдамида волонтёрлар ва ижтимоий аҳамиятга молик тадбирлар, лойиҳалар ва акцияларни ташкил этувчилар, давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, хусусий секторнинг ижтимоий аҳамиятга молик тадбирлари, лойиҳалари ва акцияларини ҳисобга олинади.

Волонтёрларни келажакда ишга қабул қилишда уларнинг волонтёрлик фаолиятида орттирган иш тажрибаси ва кўникмалари ҳақида иш берувчилар маълумотга эга бўлишларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини волонтёрлар платформаси билан интеграция қилиш топширилади.

Давлат органлари ҳузурида ушбу давлат органларининг фаолиятини самарали ва тежамкор шаклда амалга оширишга кўмаклашувчи волонтёрлик гуруҳлари тузилади. Уларга волонтёрлар комиссия томонидан суҳбат асосида танлаб олинади.Волонтёрлик гуруҳларининг фаол аъзолари бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан рағбатлантириб борилади.

Ўзбекистонда волонтёрлик ҳаракати COVID-19 пандемияси туфайли карантин чекловлари жорий этилганда анча кўзга ташланди. Кўнгиллилар турли ёрдамга муҳтож бўлган аҳоли қатламини қўллаб-қувватлашга киришдилар. Волонтёрлар гуруҳларга бирикиб, ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда уюшмалар туздилар. Бироқ, тез орада ҳукумат ушбу ҳаракатни назорат остига ола бошлади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ