Толиблар афғон ҳарбий учувчиларидан ватанга қайтишликни сўрамоқдалар

Собиқ Афғонистон ҲҲК самолёти. TOLOnews сайти фотосурати

Афғонистонда ҳукуматни қўлга киритган «Толибон»* радикал ҳаракатининг расмий мулозимлари собиқ ҳарбий ҳизматчилар ва афғон ҳарбий ҳаво кучлари (ҲҲК) учувчиларини Афғонистонга қайтишини сўрамоқдалар, деб хабар беради TOLOnews телеканали.

«Учувчилар учун Афғонистонда ҳеч қандай хавф-хатар бўлмайди, зеро умумий авф эълон этилган. Улар ватанга қайтиб, хизмат қилишлари мумкин», — деди ҳаракатнинг расмий вакили Забиулла Мужоҳид.

Мужоҳид толиблар Қобулни қўлга олганларидан сўнг Тожикистонга қочиб ўтган 140 нафар АҚШда таълим олган учувчи ва бошқа ҳарбийларнинг Бирлашган Араб Амирликларига кўчирилаётгани маълум бўлганидан сўнг шундай баёнот берди.

Собиқ Афғонистон ҲҲҚ учувчилари «Толибон»га насиб қилмаслиги учун август ойида ҳарбий авиацияга қарашли ўнлаб самолёт ва вертолётларни Тожикистон ва Ўзбекистонга олиб ўтдилар.

Таъкидлаш жоиз, толиблар авф эълон қилингани билан авваллари ҳукуматга хизмат қилган ҳарбийларни овлашни давом эттирмоқдалар. Деярли ҳар кун ижтимоий тармоқларда собиқ ҳарбийлар, полиция ва хавфсизлик хизмати ходимларининг ўғирлангани ёки ўлдирилганига доир хабарлар тарқалмоқда.

Шунинг учун олий мутахассисликка эга собиқ ҳарбийлар хорижда кам ҳақ тўланадиган жойларда ишлашга мажбур бўлишларига қарамасдан Афғонистонни тарк этишни афзал қўрмоқдалар.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина мамлакатларда террорчи ташкилот деб тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ