Skate Uzbekistan ассоциацияси тузилди

Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистонда янги спорт ассоциацияси — Skate Uzbekistan тузилди. Бу ҳақда республика Туризм ва спорт вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Ассоциация ўзида қуйидаги спорт турларини жамлаган: роллерда конкида учиш, роллерда фигурали учиш, роллерда юқори тезлик, роликли конкида эркин услуб, шунингдек, эркин слалом, роллерда хоккей, роллер дерби, скутер, шунингдек, эркин скутер.

Skate Uzbekistan раиси этиб Азиз Аҳмедов, бош котиб лавозимига Камол Усмонов сайланди.

Мазкур ассоциациянинг ташкил этилиши Ўзбекистон ёшлари учун катта имкониятлар эшигини очади, энди ўзбек ёшлари скейтбординг ва роллер спорт турлари бўйича нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этишлари мумкин, деб ёзади вазирлик матбуот хиҳмати. Ўзбекистонлик скейтбордчилар учун Париж-2024 олимпиадасига 12 та лицензия олиш имконияти мавжуд.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда