Афғонистоннинг ғарбий вилояти бўлмиш Ҳиротдаги афғон-турк мактаби очилганидан сўнг, ўқувчи қизлар қўргазмада қўлга киритган ютуқларини намойиш қилдилар. Улар ўтган йили ишлаб чиққан роботлар, кимёвий материаллар ва мобил иловаларини тақдим этдилар, деб хабар беради 11 ноябрь куни TOLOnews тебеканали.
Қизлар етарли шароит яратилса, бундан ҳам яхши натижаларга эришишлари мумкинлигини таъкидладилар.
«Биз Афғонистон ҳам тараққиётга юз тутиши мумкинлигини дунёга намойиш этяпмиз», — деди Хания Камал (Haniyah Kamal).
Кўргазма иштирокчилари келажакда илмий тадқиқотлар борасида катта натижаларга эришларига умид билдирадилар.
Афғонистонда ҳукумат «Толибон»* радикал ҳаракати қўлига ўтганидан сўнг Ҳирот мактабларидаги 7-12 синф ўқувчи қизлари икки ойдан ортиқ мактабга қатнай олмадилар. Ўқиш 8 ноябрда яна жонланди.
Шу билан бир пайтда кўпгина вилоятларда қизлар учун ўрта таълим мактаблари ҳанузгача ёпиқ, гарчи ўғил болаларнинг билим олиши давом этаётган бўлсада. Ҳозирда Балх, Қундуз, Сари-Пул ва Бамиан вилоятларидаги тўртта давлат мактабидагина барча ёшдаги қизларнинг ўқиш имконияти бор.
*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина мамлакатларда террорчи ташкилот деб тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).