Қашқадарёда судья билан жанжаллашган Effect.uz журналистларига нисбатан ҳукм ўқилди

Элъёр Тожибоев ва Одил Бегимқулов. Gazeta.uz сайти фотосурати

Кашқадарё вилояти суди Термиз район судяси билан жанжаллашган Effect.uz нашрининг учта журналистига нисбатан ҳукм чиқарди, деб хаббар беради Ўзбекистон Олий судининг матбуот хизмати.

Акбар Нуримбетовга нисбатан 3 йил озодликни чеклаш, Ҳамиджон Аҳмедовга нисбатан 2,6 йил озодликни чеклаш, Элъёр Тожибоевга нисбатан 3 йил озодликдан маҳрум этиш ҳукми эълон қилинди.

Учала журналист Ўзбекистон Жиноят кодексининг 219-модда 2-қисми («Хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш») ва 236-модда 1-қисми («Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга таъсир ўтказиш») билан айбдор деб топилди.

Улар билан жанжалга қўшилган Гўзал Худоярова Жиноят кодексининг 140-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбсиз деб топилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан оқланди. Г. Худоярова Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми «а», «г» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Жорий йилнинг январь ойида YouTube-каналида Effect uzнинг иккита видеоролиги пайдо бўлди. Унда журналистларнинг Жиноят ишлари бўйича Термиз район суди раисининг кабинетини «бостириб кириши» акс этганди. ОАВ ходимлари катта миқдорда товламачилик қилганлар устидан суд ҳукми борасида репортаж тайёрлашади. Тожибоев ва Нуримбетов синглиси Гўзал Худаярова билан биргаликда судья билан жанжалаша бошлайдилар ва ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари талабига қарамасдан узоқ вақт судья кабинети тарк этишдан бош тортадилар.

Суд жараёнида журналистлар видеотасвир борасида судья ва унинг ёрдамчиси билан тортиша бошлайдилар. Натижада Бегимқулов уларнинг тартиб бузганлигини айтиб, суд залини тарк этишларига доир ҳукм чиқаради.

Видеоролик ва суд раиси шикоятига асосланиб Сурҳондарё вилоят прокуратураси журналистлар ва айбланувчининг синглисига нисбатан жиноят ишини қўзғайди.

Ўз навбатида Effect.uz раҳбарияти Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Бош прокуратура ва Сурхондарё прокуратурасига мурожаат қилиб, мамлакатда юз бераётган сўз эркинлиги ислоҳотларида фаол иштирок этаётган журналистларга нисбатан бундай ҳаракат ножоиз эканини эслатиб ўтади.

Фигурантлар сўроққа келмаганларидан сўнг, уларни ҳибсга олиш ва қидирув эълон қилиш борасида қарор чиқади. Кейинчалик айбланувчилар қўлга олинади, берган кўрсатмаларидан сўнг четга чиқмаслик тилхати билан қўйиб юборилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ