Ўзбекистонда мактабгача таълим ёшдаги ва 1-синф ўқувчилари гриппга қарши бепул эмланади

Dgp118.mos.ru сайти иллюстратив фотосурати

Ўзбекистонда мактабгача таълим ёшдаги ва биринчи синф ўқувчилари гриппга қарши бепул эмлана бошланди. Бунинг учун Республика миқёсида 2753 та эмлаш пунктлари ташкил этилган, деб хабар беради Мактабгача таълим вазирлиги.

Республика ҳудудида грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини олдини олиш мақсадида 2 млн доза россиянинг «Гриппол плюс» вакцинаси сотиб олинган.

Вакцина деярли ҳеч қандай ножўя таъсир вa контрендикацияга эга эмас. У Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан жорий мавсум учун тавсия этилган вирус штаммларини ўз ичига олади, деб ёзади «Газета.uz».

«Прививки.уз» сайтида келтирилган маълумотларга кўра, грипп вирусининг А ва В турлари куз-қиш мавсумларида эпидемия тарзда кечиб, аҳоли ўртасида 5 фоиздан 10 фоизгача катта ёшдагиларда ва 20 фоиздан 30 фоизгача болаларда касаллик келтириб чиқаради. Грипп касаллиги ва асоратларига хавфли гуруҳга 6 ёшдан 59 ойликкача бўлган болалар ва 65 ёшдан катта кексалар ҳамда ҳомладор аёллар киради. Кекса ёшдагилар гриппдан кейинги ўлим кўрсаткичи бўйича хавфли гуруҳ саналади. Гриппнинг ўлим билан тугайдиган асосий асорати бактерияли зотилжам ҳисобланади. Мазкур касалликка қарши ҳар йили мавсумдан олдин, асосан хавфли гуруҳ учун эмлаш тавсия этилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ