Молия вазирлиги пенсионерлар учун махсус Telegram ботни ишга туширди

ЎЗБЕКИСТОН МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ ФОТОСУРАТИ

Ўзбекистонда пенсионерлар учун @pensiyauzbot боти ишга туширилди. У Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот технологиялари маркази ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳамкорлигида ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Молия вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Пенсия ва нафақа олувчи шахслар индивидуал равишда махсус телеграм бот орқали — пенсия тайинланганликлиги ҳақида, пенсия тўлови бўйича, пенсия ва нафақа тайинлаш учун зарур ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар олиши мумкин.

Шунингдек, махсус телеграмм бот орқали Пенсия жамғармасига мурожаат йўллаш имконияти ҳам яратилган. Бундан ташқари келгусида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоби хақида маълумотларини олиш режалаштирилган.

Махсус телеграмм ботдан тўлиқ фойдаланиш учун фақатгина пенсия жамғармаси рўйҳатида мавжуд ҳамда «SMS-Пенсия» интерактив хизматига уланган фуқаролар фойдаланиши мумкин.

2016 йил 1 январь ҳолатига кўра, бир ойлик ўртача пенсия 421 629 сўмни, 2021 йил сентябрида — 924 780 сўмни ташкил этган. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси хабар беради.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда песия ва нафақа олувчи шахслар сони 4 миллиондан ошган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда