Хавфсизлик кенгаши раҳбари бошчилигидаги ўзбек делегацияси Покистонга ташриф буюрди

Виктор Маҳмудов (чапда) Моид Юсуф (марказда) билан учрашувда, 1 ноябрь, Исломобод. Radio.gov.pk сайти фотосурати

Республика Хавфсизлик кенгаши котиби генерал-лейтенант Виктор Маҳмудов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 1 ноябрь куни уч кунлик ташриф билан Покистонга келди, деб хабар беради Radio Pakistan.

Маҳмудов Исломободда Покистон Бош вазирининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Моид Юсуф билан учрашди. Хабарда учрашув тафсилотлари келтирилмаган. Шунингдек, Маҳмудов Бош вазир Имрон Хон ва Покистон армияси штаби бошлиғи генерал Қамар Жавед Баджва билан ҳам музокаралар олиб боради.

Ташриф давомида томонлар Покистон ва Ўзбекистон ўртасида хавфсизликка доир Қўшма комиссия тузиш бўйича келишув имзолайди ва комиссиянинг биринчи мажлисини ўтказади. Ўзбек делегацияси афғон-покистон чегарасидаги Торкхам (Torkham) назорат-ўтказиш пункти фаолияти билан танишади ва у ерда икки мамлакат ўртасида транспорт коридорини тузишга доир Ўзбекистон ташаббусига биноан Афғонистон орқали келган автомобиллар карвонини кутиб олади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда