Чегара постидан ўтишдаги «ставка»лар миқдори маълум бўлди

KUN.UZ САЙТИ ФОТОСУРАТИ

Kun.uz мухбири Қозоғистон, Қирғизитон ва Тожикистон чегарларидан ўтиб, қўшни давлат чегарачиларининг одамлардан ундираётган «ўлпон»ларга гувоҳ бўлган.

Журналист «Жибек Жолу-Ғишткўприк», «Ойбек» ўзбек-тожик чегара-божхона пости ҳамда «Дўстлик – Достик» чегара-божхона постларида бўлган.

Kun.uz мухбирига кўра, энг катта «тариф»ни Тожикистон чегарачилари ўрнатган — 150-200 сомони ($9 — $18).

Тожикистонга ўтмоқчи бўлган ўзбек фуқаролари учун содда усул танланган. Яъни ўзбекистонликлар нейтрал ҳудудда бир неча соат кутишга мажбур қилинади. Натижада дарвоза олдида турган чегарачи билан келишишдан, унинг айтган суммасини беришдан ўзга чораси қолмайди. Келишилган сумма чегара постида фаолият юритувчи шифокорга берилади.

Шифокорнинг «кўриги»дан эсон-омон ўтган инсонга тожик чегарачи ҳам, божхоначи ҳам кўп ҳам эътибор бермаслигини ёзади нашр.

Таъкидлаш жоиз, «Озоди» ( «Озодлик радиоси»нинг тожик бюроси, РФда чет агенти деб тан олинган) маълумотига кўра, ёз пайтида ундириладиган «ўлпон» 1300 сомони ($115)га етиб борган. Тожик чегарачилари нафақат чет элликлардан, балки ўзларининг ҳамюртларидан ҳам пул ундирганлар.

Қирғизларнинг «Достук» чегара пунктидаги «тариф» 50 минг сўмдан ($4,7) бошланади. Бу ерда ҳам врач «ҳозиру-нозир».

«Бизнинг ҳолатимизда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидаги лабораторияда олинган коронавирусга ПЗР-тест сертификати ўтмади. Яъни қирғиз томони рўйхатида бу фирма мавжуд эмас эди», — деб хабар беради Kun.uz.

ПЗР сертификати жойида бўлса, энди чегарачининг ўзи ҳеч бир асоссиз ўтказмаслигини билдиради. Қирғизистонлик чегарачи билан ўтмоқчи бўлган инсон ўртасида воситачи ҳам бор. У очиқ-ойдин ўтказиш суммасини айтади. Бу сумма – юксиз ўтаётган фуқаро учун 50 минг сўм.

Журналистга кўра, қозоқларнинг «Жибек Жоли» чегара пости ходимлари энг «инсофли» бўлиб чиққан, улар бор-йўғи 175 тенге ($0,4) талаб қилишган.

Kun.uz мақоласида ўзбек чегарачиларига эътироз билдирилмаган. «Озоди» материалидаги изоҳларга кўра, ўзбек томони ҳеч қандай муаммосиз инсонни чегарадан ўтказади.

Августда кўплаб шикоятлардан сўнг «Фотехобод» чегара назорат пунктининг икки раҳбари ишдан олинган. Лекин Kun.uz матуриалига кўра, одамлардан пул ундириш давом этмоқда.

19 октябр куни “Достук-автодорожний” назорат-ўтказиш пости раҳбари, ҚР МХДҚ Ўш вилояти бўйича чегара хизмати бошқармаси бошлиғи, шунингдек директор биринчи ўринбосари – МХДҚ ЧХ Бош штаби бошлиғи қўлга олинган. Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) ахборот марказига кўра, улар чегара ўтказиш постини кесиб ўтаётган Ўзбекистон фуқаролари, жумладан, юк ташувчилардан пора ундириб келганлар. Бу воқеа Kun.uz чегарадаги порахўрликка доир материал тайёрлаётган вақтда юз берган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ