«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 2021 йил 1 ноябридан импорт хомашё юкларини ўз тасарруфидаги темир йўл станцияларига ташишда 25% миқдорида чегирма эълон қилади. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилган.
Бундай қарор 2021 йил 24 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан «очиқ мулоқот»ида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиш ижросини таъминлаш йўлида қабул қилинган ва у мамлакатдаги саноат корхоналари ҳаражатларини камайтиришга хизмат қилади.
Импорт товарлари рўйхатига 114 та маҳсулот номи киритилган, жумладан кимё маҳсулотлари, какао, мой, бўёқ, нитрат, кабель, қоғоз, сунъий тола ва бошқалар.