2022 йилдан фермерларга буғдойни бозор нархида тўлиқ эркин сотиш ҳуқуқи берилади

Idk.ru сайти фотосурати

2022 йилдан ғаллачилик кластерлари ва фермерларга буғдойни бозор нархида тўлиқ эркин сотиш ҳуқуқи берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 октябрда бўлиб ўтган видеоселектор мажлисида маълум қилди.

Бунда, кластер ва фермер хўжаликлари 3 йил давомида ҳар гектардан 2,5 тонна ғаллани биржа савдоларига чиқариши талаб этилади. Қолган ҳосилни эса, тўғридан-тўғри сотиш ҳуқуқи берилади.

«Ўздонмаҳсулот» таркибидаги донни қайта ишлаш корхоналари ғалла кластерлари ташкил этиш учун очиқ савдоларга чиқарилади.

Мажлисда мутасаддиларга икки ҳафта муддатда ғалла бўйича тўловларни тўлиқ амалга ошириш бўйича кўрсатма берилди.

2020 йил кузидан Ўзбекистонда ғалла ва пахтага нисбатан давлат буюртмаси босқичма-босқич бекор қилина бошланди. 2021 йилги ҳосилдан бошлаб дон маҳсулотларига давлат томонидан нарх ўрнатилиши тўлиқ бекор қилинади. Фермер ва бошқа корхоналар томонидан етиштирилган дон маҳсулотлари тўғридан-тўғри шартномалар (фьючерс, форванд ва бошқалар) асосида савдо биржалари орқали сотилади.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси дон ва нон маҳсулотлари нархини барқарор ушлаб туриш учун донни эркин нархда сотиб олади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда