Uzbekistan Airports компанияси таркибида шўъба корхонаси ташкил этилади

Jets.ru сайти фотосурати

1 ноябрдан Uzbekistan Airports АЖ таркибида Uzbekistan Airports Handling МЧЖ шўъба корхонаси фаолият бошлайди, деб хабар беради компания матбуот хизмати.

«Янги корхона йўловчиларни самолётга рўйхатдан ўтказиш, етказиб бериш ва қўндириш, юкни қайта ишлаш ва етказиб бериш, самолётга ер усти хизмат кўрсатиш, самолётга озиқ – овқат юклаш, шунингдек, аэровокзал комплексининг хизматлари-она ва бола хонаси, тиббий марказ ва маълумотнома хизматларини тақдим этади», — дейилади хабарда.

Мазкур шўъба корхонаси хорижий авиакомпаниялар учун кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ва нархини пасайтириш имконини беради.

Uzbekistan Airports АЖ бошқарув раиси Раъно Жўраеванинг сўзларига кўра, йўловчилар оқимининг ортиб бориши барча хизматларни фаоллаштирувчи тизим яратишни тақазо этади.

«Биз бунга ҳаво кемалари ва йўловчилар, авиакомпанияларга хизмат кўрсатувчи хендлинг корхонасини тузиш орқали эришмоқчимиз. Хизмат кўрсатишнинг ҳар бир босқичидаги ходимлар ишига, янги технологиялар жорий этилишига алоҳида эътибор берилмоқда», — дейди Жўраева.

Куни-кеча Uzbekistan Airports компанияси хорижий авиакомпаниялар томонидан амалга ошириладиган мунтазам қатновларга ер усти хизмат кўрсатиш тарифлари ва йиғимларининг янги рўйхатини тасдиқлади. Унга кўра, 31 октябрдан ўртача тарифларнинг пасайиши 15% га тенг бўлади. Бу Uzbekistan Airportsнинг 2021 йилда иккинчи бор авиаташувчилар учун тарифларни пасайтиришидир.

Нархлар ва тўловларнинг биринчи пасайиши 31 мартдан бошлаб — ёзги жадвалга ўтиш билан-ўртача 27% эди. Жами чегирмалар 43% ни ташкил этди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда