Ўзбекистонда гўшт, балиқ, картошка маҳсулотлари ҚҚСдан озод қилинади

Tunnel.ru сайти фотосурати

2021 йил 10 октябрдан 31 декабрга қадар гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинадиган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш, шунингдек уларни Ўзбекистонга олиб киришда маҳсулотлар қўшимча қиймат солиғидан озод қилинади. 25 октябрь куни президент имзолаган «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонунда мана шулар кўзда тутилган.

Бундан олдин, 2022 йил 1 майга қадар банан, олма, ананас ва бошқа турдаги мевалар импорти ҳам божхона божидан озод қилинганди.

2024 йил 1 январгача 82 турдаги маҳсулотларга импорт божхона божи «ноль» ставкада қўлланилади. Уларнинг орасида сунъий мўйна, зиғирпоя толасидан тўқилган газламалар, сунъий толалардан тайёрланган газламалар, шиша иплар ва бошқа маҳсулотлар бор.

2021 йил 1 октябрдан табиий газ импорти учун акциз солиғи «ноль» ставкада қўлланилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ