МСК Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президентлигига ўтказилган сайловда ғолиб деб эълон қилди

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг архив фотосурати

Ўзбекистоннинг амалдаги президенти Шавкат Мирзиёев 80,1% овоз билан давлат раҳбарлигига ўтказилган сайловда ғалаба қозонди. Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев президент сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди, деб хабар беради «Фарғона» мухбири.

Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида қасамёд қабул қилганидан сўнг унинг иккинчи президентлик муддати бошланади. Бу МСК сайлов натижаларини эълон қилган кундан икки ой ўтмасдан амалга ошиши лозим.

Президентликка номзодларнинг олган овозлари қуйидагича тақсимланган:

— Халқ демократик партиясидан номзод Мақсуда Ворисовага 6,6 фоиз сайловчи;

— «Миллий тикланиш» партиясидан президентликка номзод Алишер Қодировга 5,5 фоиз сайловчи;

— Экологик партиясидан номзод Нарзулло Обломуродовга 4,1 фоиз сайловчи;

— «Адолат» социал-демократик партиясидан номзод Баҳром Абдуҳалимовшга 3,4 фоиз сайловчи овоз берган.

21 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик овоз бериш ҳуқуқига эга эди. Сайловда 16 миллиондан ортиқ одам иштирок этди, бу жами сайловчиларнинг 80,8% фоизини ташкил этди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ