Соат 11:00 га қадар Ўзбекистон президенти сайловларида 33,6% сайловчилар овоз беришди. «Демак жорий сайловлар ўтган деб ҳисобланади», — деди МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров.
Марказий сайлов комиссияси соат 11:00га қадар овоз берган сайловчилар кўрсаткичини эълон қилди. «24 октябрь куни соат 8:00 ва 11:00 оралиғида 6 669 552 нафар сайловчи овоз беришга улгурган. Бу умумий сайловчиларнинг 33,6 фоизини ташкил этади», — деди Қўчқоров.
Шунингдек, у 2016 йилги сайловда маҳаллий соат 11.00га қадар 33,73 фоиз сайловчилар овоз берганини эслатиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 96-моддасига мувофиқ, агар сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 33 фоизи овоз беришда иштирок этган бўлса, сайлов ўтган ҳисобланади.