Ўзбекистонга кириб келган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 2021 йилнинг 9 ойида 5,7 млрд. долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига (4,3 млрд. доллар) нисбатан 34,2 фоизга, 2019 йилнинг мос даврига (4,5 млрд. доллар) нисбатан эса 29 фоизга ўсди, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.
Пул ўтказмалари қайси мамлакатлардан амалга оширилгани кўрсатилмаган. Турган гап, уларнинг катта қисми Россияга тўғри келади. Ўзбекистон Иқтисодий тарраққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 1 январь маълумотига кўра, Россияда 1 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик меҳнат қилган.
Россия Марказий банки сайтида жорий йилнинг икки кварталига доир пул ўтказмалари маълумотлари берилган. Унга кўра, июлга қадар жисмоний шахслар Ўзбекистонга $2,270 млрд пул жўнатганлар. Битта пул ўтказмаси ўртача $371 иборат бўлган.
Ranking.kz хабарига кўра, январь-август даври ичида Қозоғистондан Ўзбекистонга пул ўтказиш ҳажми икки баробарга ўсган ва 191 млрд тенгени ($450 мингга яқин) ташкил этган.