«Толибон»* радикал ҳаракати ҳукуматининг Ички ишлар вазири Сирожиддин Ҳаққони 2018 йил Қобулдаги «Интерконтиненталь» меҳмонхонасига уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлган террорчилар оила аъзолари билан учрашди. Ижтимоий тармоқларда мазкур учрашувга оид суратлар чоп этилган. Унда халқаро қидирувда бўлган Ҳаққонининг юзи бўяб қўрсатилган.
ИИВ раҳбари Афғонистонда ислом тизими «жафокаш»лар сабаб барпо этилганини айтади. Маълумки, у меҳмонхонага ҳужум уюштирган жангариларни назарда тутганди. У қўрбон бўлганларни «ватан қаҳрамонлари» деб атайди.
Толибларнинг «Интерконтиненталь» меҳмонхонасига ҳужуми 2018 йил 20 январда содир этилган. Жангарилар маҳаллий вақт билан соат 21:30 да меҳмонхонага кириб келадилар. Бу пайт бинода иккита тўй ва инновация технологияларига аталган конференция ўтказилаётган бўлган. Анжуманда мамлакатнинг 34 та вилоятидан ва бошқа давлатлардан одамлар иштирок этган.
Ташқарига чиқишга улгурган меҳмонхона менежери Аҳмад Харис Нааб жангарилар бинога ошхона орқали кириб келганларини айтган. Ўқ возларини эшитган одамлар ҳар томонга қочиб, яширинишга уринганлар. Полиция ходимлари меҳмонхонадаги аксарият одамларни хавфсиз жойга кўчиришга муваффақ бўладилар. Бинода бир неча портлашлар юз беради, унинг бир қисми қулаб тушади.
Содир этилган теракт оқибатида 40 та одам, жумладан етти нафар Украина фуқароси ва битта қозоғистонлик ҳалок бўлган. Бинога ҳужум уюштирган олтита террорчи ўтказилган махсус операция пайти йўқ қилинган.
*Рф ва кўпгина давлатларда террорчи деб тан олинган ва тақиқланган ташкилот (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).