Афғонистон шарқида «Толибон» қўмондонларидан бирининг машинаси портлатиб юборилди

Толибларнинг Асадободда портлатилган машинаси. Aamaj News фотосурати

Кунар вилоятининг маъмурий маркази Асадобод шаҳрида толибларга тегишли машина қўлбола бомба ёрдамида портлатиб юборилди. Бу ҳақда Aamaj News ахборот агентлиги хабар беради.

Портлаш оқибатида «Толибон»* радикал ҳаракати бўлинмаси қўмондони ўлган, 11 та одам ярадор бўлган.

Аниқланишича, кўприкка ўрнатилган қўлбола бомба толиблар машинаси ўтаётганида портлатилган.

Ҳозирча бирорта гуруҳ бу ҳужумни ўз бўйнига олмаган.

Таъкидлаш жоиз, кейинги пайтлар Афғонистонда «ИШИД Ҳуросон»* гуруҳи анча фаоллашиб қолган. Террорчилар мамлакатнинг тинч аҳолисига, шунингдек ҳукуматни қўлга киритган толибларга қарши ҳужумлар уюштирмоқдалар.

Мисол учун, 8 октябрда Қундуз шаҳридаги шиалар масжидида ИШИД худкуши ўзини тортлатиб юборган. Натижада 300 га яқин одам ўлган ҳамда ярадор бўлган. Уларнинг орасида болалар ҳам бўлган.

3 октябрда Қобулдаги Ид Гах масжидида «Толибон» мулозимлари иштирокидаги жанозада портлаш юз берди. Натижада 10 киши ҳалок бўлган.

Шунингдек, Афғонистон шарқида толиблар ва ИШИД жангарилар ўртасида тез-тез жанглар бўлиб турибди.

13 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин Сурия ва Ироқда жанглар олиб борган ИШИД жангарилари ҳозирда Афғонистонга кўчиб ўтаётганини маълум қилди.

*Рф ва кўпгина давлатларда террорчи деб тан олинган ва тақиқланган ташкилот (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ