Жанубий Корея Ўзбекистонга COVID-19га қарши кураш учун $5 млн ажратди

COVID-19га қарши кураш дастури тақдимоти. Gazeta.uz сайти фотосурати

Корея Республикаси ҳукумати 2021 йилда Ўзбекистонда COVID-19 билан курашиш бўйича комплекс дастурни амалга ошириш учун 5 млн доллар ажратди, ушбу маблағдан 4,57 млн доллари соғлиқни сақлаш соҳасига йўналтирилади, деб хабар беради «Газета.uz» нашри Жанубий Кореянинг Тошкентдаги элчихонасига таянган ҳолда. Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) томонидан амалга ошириладиган дастурнинг очилиш маросими 12 октябрь куни бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ва кореялик дипломатлар иштирок этдилар.

Комплекс дастур доирасида KOICA Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан юқумли касалликлар профилактикаси ва уларга қарши кураш бўйича KOICA дастурини ($1,6 млн) ҳамда Тошкент тиббиёт академияси билан юқумли касалликларни тадқиқ қилиш салоҳиятини ривожлантириш бўйича дастурни ($300 минг) амалга ошириш бўйича меморандумлар имзоланди.

Жорий йилдаги дастурлар юқумлик касалликларни профилактика ва назорат қилишни мустаҳкамлаш, юқумлик касалликлар диагностикаси билан шуғулланадиган лабораториялар учун сифат назорати тизимини ўрнатиш, юқумли касалликлар ва эмланишни мониторинг қилиш миллий тизимини яратиш, коронавирус билан боғлиқ тадқиқотлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, шунингдек тиббий муассасаларга ускуналарни тақдим этиш орқали даволашни мустаҳкамлаш ва бошқаларни ўз ичига олади.

Тадбирда KOICA Соғлиқни сақлаш вазирлигига 35 та туманлараро тез ёрдам марказларига ўрнатиш учун $2,32 млн суммадаги 87 та кислород генераторларини топширди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ