МСК сайловнинг барча босқичларида хотин-қизлар иштирокига оид дисбалансга йўл қўймаслик чораларини кўрган

Ўзбекистон МСК матбуот хизмати фотосурати

Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловнинг барча босқичларида ҳотин-қизлар ва эркакларнинг тенг асосда иштирок этишини кузатувчи 11 та Индикаторлар ишлаб чиқилди. Бу ҳақда МСК раиси Зайниддин Низамходжаев 12 октябрь куни «Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилиги: асосий янгиликлар ва эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим жиҳатлар» мавзусида семинар-тренингда айтиб ўтди.

МСК матбуот хизмати хабарига кщра, тадбирда МСК раиси, Швейцариянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Константин Оболенский, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маъруфова иштирок этишмоқда.

Марказий сайлов комиссияси томонидан ишлаб чиқилган Индикаторлар қуйидагилардан иборат:

1.Марказий сайлов комиссияси аъзолари;

2.Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларнинг аъзолари;

3.Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг аъзолари;

4.Сиёсий партиянинг ваколатли вакиллари;

5.Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг ишончли вакиллар;

6.Сиёсий партиялардан кузатувчилар;

7.Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар;

8.Акредитациядан ўтказилган ОАВ вакиллари;

9.Республика тренерлари;

10.Ҳудудий тренерлар;

11. Сайловчилар.

Марказий сайлов каомиссияси раисининг сўзларига кўра, Ўзбекистон тарихида илк маротаба миллий парламентда хотин-қизлар сони Бирлашган Миллат Ташкилоти томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етган. Мамлакат парламенти хотин-қизлар сони бўйича дунёдаги 190 та миллий парламент ўртасида 37-ўринга кўтарилган.

Бугунги кунда сиёсий партияларда фаолият юритаётган хотин-қизлар улуши 44 фоизга, бошқарув лавозимидаги хотин-қизлар улуши 27 фоизга етган.

Ўзбекистон президенти сайлови 2021 йил 24 октябрга белгиланган. Унда республикада фаолият кўрсатаётган бешта сиёсий партиядан номзодлар иштирок этадилар. Ўзбекистонда 21 млн одам овоз бериш ҳуқуқига эга. Муддатидан олдин овоз бериш 14 октябрдан 20 октябргача ўтказилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ