Ўзбекистонда 14 ёндан 30 ёшгача бўлган қиз-жувонларнинг 68 фоизи интернетдан мутлоқ фойдаланмаган. Бу ҳақда 11 октябрь — Халқаро қизлар кунида ЮНИСЕФ — БМТ Болалар жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.
ЮНИСЕФ тадқиқотларига кўра, қизларнинг 43,5 фоизи компьютер саводхонлигига эга эмас, бундай кўрсатгич йигитлар ўртасида 30 фоизни ташкил этади. Мавжуд ҳолат қизларнинг меҳнат бозорида ўз салоҳиятини ишга солиш имкониятини пасайтиради, дея таъкидлайди ташкилот.
Қизлар ўзларида бор талантни намойиш эта олишлари учун гендер зўравонликдан ҳоли бўлган рақамли саводхонлик ва хавфсиз рақамли ҳудудга эга бўлишлари лозим, дея қўшимча қилади ЮНИСЕФ.