COVID-19га қарши вакциналар тури олтитага етди

123ru.net сайти фотосурати

Туркия Ўзбекистонга COVID-19га қарши 200 минг доза Хитойда ишлаб чиқарилувчи «Синовак» вакцинаси, шунингдек, 20 минг қути «Фавипиравир» дори препаратларини дўстлик ва хайрихоҳлик белгиси сифатида юборади, деб хабар беради Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Бунга 8 октябрда Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида грант ёрдамига доир имзоланган битим асос бўлган.

Ўзбекистонда ҳозирда 5 та турдаги: AstraZeneca, ZF-UZ-VAC2001, «Sputnik V», Moderna, Pfizer/BioNTech вакциналаридан фойдаланилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 11 октябрь кунги маълумотларига кўра, эмлаш жараёнларида 22,4 млн доза вакцина қўлланилган бўлиб, 5,1 миллион нафардан ортиқ аҳоли вирусга қарши тўлиқ эмланган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда