АҚШ ва «Толибон» Доҳада «очиқ ва профессионал» руҳида музокаралар ўтказган

Доҳадаги толиблар делегацияси.Twitter тармоғи фотосурати

Қатар давлати пойтахти Доҳада АҚШ ва «Толибон» радикал ҳаракати ўртасида «очиқ ва профессионал» руҳида музокаралар бўлиб ўтди. Америка Давлат департаменти вакили (Ned Price) музокараларни мана шундай баҳолаган, деб хабар беради «Ал Жазира» телеканали.

Томонлар 9 ва 10 октябрь кунлари учрашган. Музокараларда Афғонистонда хавфсизлик, аёллар ҳуқуқлари ва одамларни эвакуация қилиш масалалари кўрилган. Бу Афғонистондан америкалик ҳарбий қўшинлар олиб чиқиб кетилганидан сўнг томонлар ўртасида ўтказилган биринчи расмий музокаралар ҳисобланади.

Толиблар делегацияси келишувларни «ижобий» баҳолаган. «Ал Жазира» маълумотларига кўра, толиблар ушбу музокаралар Афғонистонда тузилган муваққат ҳукуматнинг АҚШ ва бошқа давлатлар томонидан тан олинишига яқинлаштиради, дея умид билдирадилар.

Шунингдек, толиблар АҚШдан америка банкларида сақланаётган $9,4 млрд миқдорида пулни ҳибсдан озод этишини илтимос қилганлар. Маълумки, радикал ҳаракат томонидан Қобул босиб олинганидан сўнг АҚШ ҳукумати ушбу пулларни музлатиб қўйганди. Бу ҳол Афғонистонни гуманитар жар ёқасига олиб келган омиллардан бири бўлди.

· «Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина мамлакатларда террорчи ташкилот деб тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ