Халқ таълими вазирлигига ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган қизлар рўйхатини тузиш топширилди

Asiaone.com сайти фотосурати

Ўзбекистон ҳукумати Халқ таълими вазирлигига ўз жонига қасд қилишга мойил ва руҳиятида ўзгариш содир бўлган қизларнинг рўйхатини тузиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда Norma.uz Вазирлар Маҳкамаси қарорига таяниб хабар беради.

Рўйхатдан қизларга манзилли тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш мақсадида фойдаланилади ва буни ташкиллаштириш ХТВга топширилади. Ўғил болаларга нисбатан бундай рўйхат тузиладими-йўқми, бу ҳақда маълумот берилмаган.

Шунингдек, ҳужжатда Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари Миллий гвардия томонидан қўриқланадиган объектлар қаторига киритилган.

«Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтига оилавий муаммоларни чуқурроқ тадқиқ қилиш топширилади. Институт тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизларга аноним тарзда шошилинч тиббий, психологик, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатиш борасида тавсиялар ишлаб чиқади.

Ўзбекистон Сенатининг суд-ҳуқуқ масалалари ва қоппурцияга қарши кураш қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йили 526 нафар воёга етмаган ёшлар ўз жонига қасд қилганлар ёки шунга уринганлар. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Дилоромхон Қўзиеванинг хабарига кўра, аёллар орасида суицид ходисалари камаймоқда, шунга қарамасдан 2020 йили республикада 900 та аёл ўз жонига суиқасд қилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда