Ўзбекистонда Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патентлар берилади. 30 сентябрь куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан бўш ўринларга одамлар йиғиш ишлари бошланди.
Агентлик хабарига кўра, Россия Федерациясининг бир қатор салоҳиятли иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур, Новосибирск, Калуга, Тула, Мурманск, Калининград, Москва вилоятлари ҳамда Краснодар ўлкасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қурулиш соҳасида 10 минг та бўш иш ўринлари таклиф қилинади.
Талаб этилаётган касблар рўйхатида гипсокартончи, плитка терувчи, сувоқчи, сантехник, электр монтажчи, дурадгор, чиланган ва бошқалар кўрсатилган.
COVID-19 пандемияси туфайли Россияда ишчи кадрларга бўлган эҳтиёж кескин ошди. Биргина қурилиш-коммунал хизматлари соҳасида 3 млн одам етишмайди. Сентябрь ойида Россия Қурилиш вазирлиги Ўзбекистон ҳукумати билан меҳнат мигрантларини чартер поездларда қурилиш объектларига етказиш масаласини муҳокама қилди. 2021 йил сўнггига қадар тажриба поездлари қатновини йўлга қўйиш режалаштирилган.