Кинофестиваль доирасида ўтказилаётган Жаҳон киносининг барча сеансларига кириш бепул деб эълон қилинди

«Ипак йўли дурдонаси» XIII Халқаро Тошкент кинофестивали доирасида ўтказилаётган Жаҳон киносининг барча сеансларига кириш бепул деб эълон қилинди.

Жаҳон киноси кунлари кинофестиваль давомида ҳар куни ўтказилади. 29 сентябрдан бошлаб республиканинг барча кинотеатрларида фильмлар намойиши бошланди. Кинофорум ташкилотчиларининг хабарига кўра, 150 дан ортиқ фильмлар нафақат пойтахт Тошкентда, балки Ўзбекистоннинг барча вилоятларида намойиш этилади. Уларнинг кўпчилиги ўзбек тилидаги субтитрлар ёрдамида кўрсатилади.

Қуйида кинофорум ташкилотчилари тақдим этган дастур билан таништирамиз. Унда Ўзбекистон ва Ҳиндистон кино кунлари берилмаган.

Суратлар алоҳида ойнада очилади, уларни барчасини бирин-кетиш кўриш мумкин.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда