Талиблар эркакларга соқол олишни тақиқладилар

Толибларнинг соқолни олишни тақиқловчи фармойиши. Twitter тармоғи фотосурати

«Толибон»* радикал ҳаракати Гилменд вилоятида эркакларга соқолни қиртишлаш ва олишни тақиқлади. Бу тўғридаги фармойиш суратини журналист Билол Сарвари ўзининг Twitterдаги саҳифасида чоп этган. Фармойиш Ислом қадриятлари ва иллатларни олдини олиш вазирлигининг вилоят бошқармаси томонидан қабул қилинган.

Буйруққа бўйсунмаганлар «жазоланиб, изза қилинади» дейилади ҳужжатда.

ВВС хабарига кўра, Қобулдаги айрим сартарошлар толиблардан шу мазмунда буйруқ олганлар.

«Жангарилар келиб, бизларга одамларнинг соқолларини олмасликка буйруқ бердилар. Улардан бири махфий равишда инспектор юборилиб, буйруққа амал қилинмаганлар қўлга олинишини айтди», — дейди пойтахтда фаолият юритадиган сартарошлардан бири.

Қобулдаги йирик сартарошхонани бошқараётган бошқа бир одам янги ҳукумат вакилларидан бири унга «америкаликларга тақлид қилишни бас қилишни» айтиб, соқолларни қиртишлаш ва олишни тақиқлаганини айтади.

1996 йилдан 2001 йилга қадар Афғонистонда ҳукмронлик қилган толиблар соч ва соқолларни қиртишлашни тақиқлаганлар ва буни мусулмончилик урф-одатлари билан асослаганлар.

Август ойида толиблар Қобулни эгаллаганларидан сўнг номи юқорида зикр этилган вазирлик барпо этилди. Вазирлик авваллари аёллар масаласи бўйича маҳкама эгаллаган биносдан жой олди. Аёллар масалалари бўйича вазирлик деярли қисқартирилиб ташланди, гарчи толиблар буни расман эълон қилмаган бўлсаларда.

Қўшимча қиламиз, 25 сентябрь куни толиблар жиноий фаолияти туфайли жазоланган инсонларнинг жасадларини омма олдида осиб қўйдилар. Радикал ҳаракатнинг аввалги ҳукмронлик даврида бу каби намойишлар тез-тез содир этилган. Мисол учун, 1996 йил 27 сентябрда Афғонистоннинг собиқ президенти Муҳаммад Нажибулла ва унинг акаси Шаҳпур Аҳмадзай ўлдирилган ва уларнинг жасадлари омма олдида намойишкорона осиб қўйилган.

* «Толибон» ҳаракати РФ ва қатор давлатларда террорчи ташкилот деб тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ