Январь — август ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси $25 миллиардни ташкил этди

Давлат статистика қўмитаси telegram-канали фотосурати

2021 йил январь-август ойлари якунига қўра, Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси деярли $25 млрд.ни ташкил этган. Товар ва хизматлар $9,3 млрд.га экспорт қилинган, импорт қилингани – $15,7 млрд.ни ташкил этади. Бу ҳақда республика Давлат статистика қўмитаси хабар беради.

Ўтган йилга қараганда товарлар экспорти 40 фоизга, хизматлар 23 фоизга, олтин 24 фоизга ошган. Саноат маҳсулотлари $2,9 млрд, хизматлар – $1,6 млрд, озиқ-овқат ва тирик жониворлар $808,8 млн, машина ва жиҳозлар $431 миллионга экспорт қилинган.

Товарлар импорти 20%, хизматлар – 33,5% ошган. Машина ва эҳтиёж қисмлар $5,3 млрд, саноат маҳсулотлари – $2,9 млрд, кимё маҳсулотлари – $2,2 млрд, озиқ-овқат маҳсулотлари – $1,5 млрд.га сотиб олинган

Республика ташқи савдо айланмасининг катта улуши Тошкент шаҳрига ($9,9 млрд), Тошкент вилоятига ($3,4 млрд) ва Андижон вилоятига ($1,9 млрд) тўғри келади. Савдо айланмаси паст кўрсатгичга эга вилоятларга – Қашқадарё ($341,4 млн), Жиззах ($304,5 млн) ва Сурхондарё ($273,4 млн) киради.

Ўзбекистон жаҳоннинг 174 та мамлакати билан савдо алоқасини амалга оширган. Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмаси энг юқори улушга эга бўлган давлатлар қаторига- Хитой (19,2%), Россия (17,9%), Қозоғистон (9,9%), Туркия (8,6%), Корея Республикаси (4,8%), Қирғизистон (2,4%) ва Германия (1,9%) киради.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ