Ўзбекистон Маданий мероси ҳафталиги бахшиларни тақдирлаш маросими билан якунланди

Жанибек Пиязов. Санъаткорнинг Instagramдаги саҳифаси фотосурати

Ўзбекистон Маданий мероси ҳафталиги якунланди. 20 сентябрда бўлиб ўтган II Халқаро бахшичилик санъати фестивали лауреатларини тақдирлаш маросими ҳафталикка якун ясади.

Ҳукумат қарорига кўра, фестивалнинг Гран-при мукофотини қўлга киритган санъаткор $7000 миқдорида пул билан тақдирланади. Иккита биринчи ўринга — $5000 дан ҳар бирига, иккита иккинчи ўринга — $3500 дан ҳар бирига, иккита учинчи ўринга – $2500 дан пул мукофоти белгиланган. Шундай қилиб иккинчи ўринни эгаллаган ҳар бир ғолибга $1750 дан, учинчи ўринни эгаллаганга – $1250 дан насиб этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков маълум қилди.

Бахшичилик санъати фестивалининг ғолиблари қуйидаги санъаткорлар бўлди:

Гран при соҳиби — Жанибек Пиязов (Ўзбекистон).

1-ўрин соҳиблари- Феруз Норматов (Ўзбекистон) ва Юлиана Кривошапкина (Россия, Якутия).

2-ўрин соҳиблари Элмира Жангаберген (Қозоғистон), Мубариз Алиев (Озарбайжон), Алексей Ховаляг (Россия, Тува), Гулбаҳор Ахимбетова (Ўзбекистон).

3-ўрин соҳиблари — Самад Кочобаев (Қирғизистон), «Каукасус» гуруҳи (Грузия), Хоссейин Гейлан (Эрон), Бахшиқул Тоғаев (Ўзбекистон).

Шунингдек, турли номинация ғолиблари ҳам муносиб тақдирландилар. Фестивал якунланганидан сўнг Маданий мерос ҳафталиги меҳмонлари Тошкентга учиб кетдилар ва у ердан ўз ватанларига қайтдилар.

Ҳафталик 13 сентябрда бошланди. У Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош ассамлеяси 75-сессиясида ташаббус қилинган ва ЮНЕСКО раҳбари Одри Аруле томонидан қўллаб-қувватланган «Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» деб номланувчи форумга бағишланган эди. Ҳафталик доирасида кўплаб тадбирлар, жумладан Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича бунжаҳон жамиятининг V конгресси, ТЮРКСОЙ мамлакатлари маданият вазирларининг доимий кенгаши мажлиси, турли халқаро конференциялар, кўргазмалар ва тақдимотлар ўтказилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ