Хивада ТЮРКСОЙ давлатлари маданият вазирларининг мажлиси бошланди

Bugun-LiveTelegram-канали

16 сентябрь куни Хивада Халқаро турк маданияти ташкилоти — ТЮРКСОЙга аъзо давлатлар маданият вазирларининг 38-чи мажлиси бошланди. Бу ҳақда «Фарғона» мухбири хабар қилади.

Тадбир учун Хива шаҳри беъжиз танланмаган, зеро у 2020 йили турк дунёсининг маданият маркази деб эълон қилинган.

Мажлисда ТЮРКСОЙ фаолияти, «Хива — турк дунёсининг маданият маркази» лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирлар борасида ҳисобот тингланади. Вазирлар 2022 йилги маданият марказини тасдиқлайдилар, шунингдек ташкилотнинг 2021-2024 йилги бош котибини сайлайдилар , ТЮРКСОЙнинг бўлғуси режаларини тасдиқлайдилар.

Ҳалқаро турк маданияти ташкилоти (ТЮРКСОЙ) 1993 йили тузилган бўлиб, унинг бош мақсади туркий халқларнинг бой маданий меросини сақлаб қолиш, уни ривожлантирган ҳолда келажак авлодга етказиб беришдан иборатдир. Ташкилотнинг бош қароргоҳи Туркиянинг Анқара шаҳрида жойлашган.

ТЮРКСОЙ мажлиси Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги доирасида ўтмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ