Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги Хивада давом этади

Делегациянинг Урганч аэропортига ташрифи. «Фарғона» фотосурати

15 сентябрь куни Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги доирасида «Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида» деб номланган халқаро маданий форум ўз ишини бошлайди. Форумнинг тантанали очилиш маросимидан сўнг параллел равишда бешта турли мавзуда сессиялар ўтказилади ва унда экспертлар маърузалар билан иштирок этадилар.

Жумладан, мутахассислар Марказий Осиё меросини ўрганишда илмий ва маданий ҳамкорликнинг аҳамияти, замонавий ижтимоий ва гуманитар фанлар ривожида минтақа маданий ва илмий меросининг таъсири, дунё тамаддуни ривожида Хоразмнинг тутган ўрнини муҳокама қиладилар.

Ўзбекистон маданий меросини сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро консультатив қўмитаси аъзолари учун алоҳида дастур тайёрланган.

Форум ташкилотчилари меҳмонлар учун хонанда ва созандалар иштирокида кичкина концерт уюштиришди. «Фарғона» фотосурати

Куни-кеча Тошкентда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамиятининг V халқаро конгресси бўлиб ўтди. Унда юзга яқин маърузалар тингланди. Конгресснинг 12 та секциясида дунёнинг 40 дан ортиқ давлатидан ташриф буюрган 250 нафар олим иштирок этди. Жумладан, тадбирда тўққиста академик, 66 та профессор, 28 та доцент, 28 нафар фан номзоди, шунингдек 40 дан ортиқ кутубхона, музей, илмий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

***

2021 йил 13 дан 21 сентябрга қадар Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги ўтказилади. У Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош ассамлеяси 75-сессиясида ташаббус қилинган ва ЮНЕСКО раҳбари Одри Аруле томонидан қўллаб-қувватланган «Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» деб номланувчи форумга бағишланган. Ҳафталик доирасида кўплаб тадбирлар, жумладан Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича бунжаҳон жамиятининг V конгресси, ТЮРКСОЙ мамлакатлари маданият вазирларининг доимий кенгаши мажлиси, турли халқаро конференциялар, кўргазмалар ва тақдимотлар ўтказилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ