Ўзбекистон Афғонистонга 1300 тонна инсонпарварлик ёрдамини юборди

Ўзбекистонлик делегация аъзолари толиблар билан Ҳайратонда. Ariana News телеканали фотосурати

Ўзбекистон ҳукумати 14 сентябрь куни Балх вилоятига 1300 тонна инсонпарварлик ёрдамини юборди. Юклар озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва кийим-кечаклардан иборат эди. Бу ҳақда Ariana News телеканали хабар қилади.

Гуманитар ёрдам «Ҳайратон» чегара пости орқали темир йўл билан етказиб берилди.

Инсонпарварлик ёрдами август ойи ўрталаридан бошлаб Афғонистонда деярли ҳокимият саналмиш «Толибон»* радикал ҳаракатининг расмий вакилларига топширилди.

Толиблар Ўзбекистондан келтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари, медикамент ва кийим-кечакларни турли афғон вилоятларидаги ёрдамга муҳтож одамларга тарқатишини маълум қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрь куни Қобул аэропортига Қатардан навбатдаги гуманитар ёрдамдан иборат самолёт келиб қўнганди.

Афғонистонда толиблар ҳукумат тепасига келганидан сўнг, мамлакат гуманитар талофат ёқасига келиши мумкин бўлган вазият юзага келди, негаки авваллари молиявий ва бошқа ёрдамларни кўрсатиб келаётган кўпгина давлатлар ўз лойиҳаларини тўхтатдилар.

Жаҳон озиқ-овқат дастурининг маълумотларига кўра, 14 млн афғонга очлиқ хавф солмоқда, турли тахминларга кўра, Афғонистонда 33 дан 38 миллионгача одам яшайди.

Толиблар иқрорга келганларидан сўнг, Афғонистон ичида ўз уйларини тарк этган инсонлар сони 500 мингтага кўпайган. БМТнинг Қочқинлар масаласи бўйича комиссари Филиппо Грандига кўра, Афғонистонда ҳозирда 3,5 млн ички қочқин мавжуд.

Афғонистон очлик талофатига йўлиқмаслиги учун, БМТ жаҳон ҳамжамиятидан ёрдамга муҳтож афғонлар учун $606 млн маблағ ажратишини сўради.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи деб тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ