Қўлда териладиган пахта учун нарх белгиланди

Qalampir.uz сайти фотосурати

Бу йилги пахта йиғим-терими мавсумида қўлда терилган 1 килограмм пахта учун биринчи теримда 1200 сўмдан ($0,11), иккинчи теримда 1500 сўмдан ($0,14) кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўлаш белгиланди, деб хабар беради Uzreport Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси раисининг ўринбосари Саъдулла Тожиев сўзларига таянган ҳолда.

Унинг сўзларига кўра, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларининг барча туманларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятининг чекка туманларида теримчиларни қўшимча жалб қилиш мақсадида қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хом ашёси учун Республика бюджетидан 230 сўмдан ($0,02) устама ҳақ тўланади.

Шунингдек, кластерлар ўзларига бириктирилган худудларда терим пулини мустақил равишда белгилаши, яъни тавсия этилаётган нархлардан юқори миқдорда ҳақ тўлашлари мумкинлиги маълум қилинди.

2020 йили қўлда терилган 1 килограмм пахта учун биринчи теримда 1000 сўмдан ($0,1 дан кам), иккинчи теримда — 1400 сўмдан ($0,1 дан сал кўпроқ) нарх белгиланган эди. Ўтган йил пахта терими 10 сентябрда, айрим вилоятларда 15 сентябрда бошланганди. 5 сентябрь куни Республика Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Баҳодир Умурзоқов брифинг ўтказиб, унда ёлланма ишчилар фақат шартнома асосида пахта теримига жалб этилишини маълум қилди. Бироқ, кейинчалик пахта далаларида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ҳолатлари қайд этилганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда