Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик қадриятига бағишланган конференция ўтказилади

Оsce.org сайти фотосурати

Ўзбекистонда 9-10 сентябрь кунлари ЕХҲТнинг Марказий Осиё оммавий ахборот воситалари учун 23-чи йиллик конференцияси ўтказилади. Мавзу — минтақа оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик қадриятларини ошириш. Форумни Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича бюроси ташкил этади.

Конференцияни ЕХҲТ ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Тереза Рибейру, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Ханс-Ульрих Им очиб берадилар. Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Мўғулистондан 70 га яқин делегатлар, ОАВ, журналистлар ассоциациялари, фуқаролик ва илмий жамият вакиллари иштирок этадилар.

COVID-19 га доир вазият туфайли форум гибрит – онлайн/офлайн форматида ўтади. Биринчи мажлис қадриятларга, жамият матбуоти дуч келаётган стратегик дилеммаларга бағишланади. Иккинчи мажлис давомида минтақа мамлакатлари ва мўғулистонлик экспертлар ўзларининг юртидаги ОАВ эркинлигига доир вазиятни гапириб берадилар.

Конференцияда Интернетда фоалият юритадиган аёл журналистлар хавфсизлиги бўйича қўлланманинг русча версияси — #SOFJO тақдим этилади. «Интернетдаги аёл журналистларнинг таъқиб этилиши ва тайзиққа учраши — ушбу касб вакиллари учун хавфли вазиятга айланган. #SOFJO қўлланмасида Интернетдаги аёл журналистларга нисбатан гендер босим ўтказилишига қарши курашувчи томонлар учун тавсиялар келтирилган. Унда тараққиётнинг аниқ йўли кўрсатилган, шунингдек фойдали ресурслар рўйхати, мавжуд чоралар ва замонавий ёндошувлар тақдим этилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ