«Толибон» радикал ҳаракати (Россия ва қатор давлатларда тақиқланган ташкилот) Саманган вилоятининг маркази — Айбак шаҳрини босиб олганини эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости террорчи ташкилот вакилига таянган ҳолда хабар беради.
Ўз навбатида ҳукуматдаги манбалар жангариларнинг Айбак четидаги айрим туманларни босиб олганини ва маҳаллий турмадан махбусларни чиқариб юборишганини маълум қилади.
Саманган вилояти Афғонистоннинг шимолида жойлашган. Толиблар ҳақиқатан ҳам ушбу шаҳарни босиб олган бўлсалар, бу жангариларнинг тўрт кун ичида қўлга киритган олтинчи маъмурий маркази бўлади.
Бундан олдин «Толибон» Нимрўз, Жузжон, Сарипул, Тоҳар ва Қундуз вилоятлари марказларини эгаллаб олганди.
Нимрўздан ташқари барча вилоятлар мамлакат шимолида жойлашган. Жузжон Туркманистон, Қундуз ва Тоҳар Тожикистон билан чегараланади.
«Бугун Айбак шаҳрининг каттагина қисми толиблар томонидан ишғол қилинди, — деб хабар берди TOLOnews манбаси.
"Сегодня днем большая часть города Айбак, столицы провинции Саманган, была захвачена талибами, - заявили источники TOLOnews.
— Fergana.Media (@ferganaru) August 9, 2021
Афганские силы отступили из города без боя." https://t.co/hlzSnom3Qk
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва унинг иттифоқчилари армияси Афғонистонни тарк эта бошлаганларидан сўнг мамлакатда вазият кескин оғирлашди. Икки ярим ой ичида толиблар кўплаб туманларини босиб олдилар, июль ойи сўнггидан эса вилоят марказларига қарши ҳужум уюштира бошладилар. Америка авиациясининг жангариларга қарши ракета-бомбали зарбаларига қарамасдан, «Фарғона» ёзганидек, афғон армияси ва ҳукуматни қўлловчи кучлар катта талофат кўрганлар ва «Толибон»ни жиловлашга ожизлик қилмоқдалар.



