Блогер Миразиз Базаров билан боғлиқ ишга БМТ вакили эътибор қаратди

2021 йил 4 июнда БМТнинг ҳуқуқ ҳимоячилари масаласи бўйича махсус маърузачиси Мэри Лоулор Ўзбекистон ҳукуматига блогер ва ҳуқуқ ҳимоячиси Миразиз Базаровга нисбатан уюштирилган ҳужум ва унинг суд томонидан таъқиб этилаётганига доир мактуб йўллади.

Миразиз Базаров тақдири билан боғлик хавотирлик ва фаолнинг қонуний таъқиб этилишига доир аниқ саволлар сексуал мойиллик ва гендер тенглиги бўйича мутахассис Виктор Мадригал-Борлоз ва эркин фикрлаш ва ифода этиш масалалари бўйича махсус маърузачи Ирен Хан ҳамкорлигида берилган.

«Мурожаатда жаноб Базаровга нисбатан уюштирилган ҳужум блогернинг ҳуқуқ ҳимояси ва эркин фикрлашга доир фаолиятига боғлик экани юзасидан хавотиримизни изҳор қилдик. Биз, шунингдек Базаровнинг Ўзбекистонда эркаклар ўртасида ўзаро розилик асосидаги сексуал муносабатлар таъқиб остидан чиқарилиши кераклиги ва мавжуд ҳолат ЛГБТ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида иш олиб борувчиларга нисбатан салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигига доир чақириқларидан сўнг олган онлайн-тажовузларга нисбатан тергов ишлари олиб борилмаганидан ҳам ўз хавотиримизни билдиргандик», — дейилади БМТ махсус маърузачиси мактубида.

«Агар 60 кун ичида [Ўзбекистон ҳукуматидан] жавоб келмаса, у ҳолда Ўзбекистон ҳукумати билан олиб борилган кейинги ёзишмалар ошкор этилади ва улар БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг йиллик докладида фойдаланиш учун тақдим этилади»,

— дейилади Мэри Лоулор хатида.

Мактуб юборилгандан сўнг ордан икки ойдан ортиқ вақт ўтган бўлсада, унга жавоб берилмаган кўринади. Шу боис Мэри Лоулор мурожаатни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ