«Миллий тикланиш» партияси президентлик сайловида Алишер Қодиров номзодини илгари суради

Ўзбекистон президентлигига номзод Алишер Қодиров. Gazeta.Uz сайти фотосурати

«Миллий тикланиш» демократик партияси 2021 йилги президентлик сайловларига партия раҳбари Алишер Қодировни номзод сифатида кўрсатмоқчи эканлигини эълон қилди, деб хабар беради Darakchi.uz.

Қодиров — 24 октябрда бўлиб ўтадиган Президент савловларига илгари сурилган учинчи номзод бўлди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Экологик партияси томонидан президентлик сайловларида Нарзулла Обломуродов, «Адолат» социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов номзодлари эълон қилинганди.

Алишер Қодиров 1975 йилда туғилган. 1996 йилда Эгей университетини (Туркия), 2009 йилда Тошкент молия институтини (сиртдан) ва 2011 йилда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Алишер Қодиров Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат мулк қўмитаси тизимларида турли лавозимларда, шунингдек, Маънавият ва маърифат марказининг раҳбари вазифасида фаолият юритган. 2015 йилдан буён Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ҳисобланади.

Қодиров ўзининг рус тили, ЛГБТ вакилларига доир ва бошқа мавзулардаги кескин фикрлари билан омманинг эътиборига тушган сиёсатчи саналади.

У сайловолди кампанияси бошланиши билан «миллий қадриятларга асосланган дастур» ишлаб чиқишини эълон қилди.

Депутат Расул Кушевбоевга кўра, агар давлат раҳбари навбатдаги Ўзбекистон президентлигига бўладиган сайловга ўз номзодини кўйса, одамлар уни сайлаши муқаррар, қолган партиялар шунчаки иштирокчи бўлиб қолаверади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ