Ўзбекистон Экологик партияси биринчилардан Президент сайловига ўз номзодини илгари сурди

Нарзулло Обломуродов

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг навбатдан ташқари пленумида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиши учун партия ўзининг етакчиси Нарзулло Обломуродов номзодини эълон қилди ва съезд муҳокамасига киритиш бўйича қарор қабул қилди, деб хабар беради сиёсий уюшманинг матбуот хизмати.

24 октябрга белгиланган Президент сайловида Ўзбекистон Экологик партияси илк бор қатнашмоқда.

Бундан олдин партия ўзининг энг улуғвор вазифаси деб — экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини амалга оширишни кўрсатган эди. Номзод дастуридан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратиш, иқлим ўзгаришларига мослашиш, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш ва бошқа вазифалар ўрин олган.

Республикада рўйхатдан ўтган барча бешта партия президентликка ўз номзодини кўрсатишга ҳақли. Ҳозирча Халқ демократик партияси, Ўзбекистон либерал демократик партияси (ЎзЛиДеп), «Адолат» социал-демократик партияси, «Миллий тикланиш» демократик партияси ўз номзодларини эълон қилгани йўқ.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда