Оммавий жанжалларда иштирок этадиган мигрантлар Россиядан чиқариб юборилади

Тармоқдан олинган фотосурат

28 июль куни Россия Ички ишлар вазирлиги чет эл фуқароларини оммавий муштлашувларда иштирок этадиганлар Россияга қайта кириши тақиқланган ҳолда мамлакатдан чиқариб юборилишидан огоҳлантирди. Маҳкама кейинги пайтлар мигрантлар иштирокида жамоат тартиблари тез-тез бузилаётганини таъкидлайди. Айрим жанжаллар уюшган, оммавий тартибда «фуқаролар ҳаётига хавф солган» ҳолда содир бўлган ва уларда ҳукумат вакилларига нисбатан куч ишлатилган, давлат иродаларининг нормал фаолияти ва транспорт ҳаракатига зиён келтирилган.

Жанжаллар Амур, Москва, Свердлов вилоятларида, Доғистон Республикасида, Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида кузатилган. Жамоат тартибини бузганлар 15 суткалик маъмурий жазога тортилганлар. Суд уларга нисбатан Россия Федерациясига киришни тақиқловчи қарор чиқарган.

«Жамоатчиликка хавф солувчи ҳаракатларни содир этган чет эл фуқароларининг Россияга киришига тақиқ қўювчи қарор қабул қилинди. Агар улар ихтиёрий равишда РФ ҳудудини тарк этмасалар, у ҳолда уларга нисбатан депортация чораси қўлланилади», — дейилади ИИВ сайти хабарида.

Охирги оммавий муштлашув 13 июль куни Москва шаҳрининг «Кузьминки» метро бекати ёнида юз берди ва унда 200 га ёқин ўрта осиёлик мигрантлар иштирок этдилар. Улардан юзга яқини полиция томонидан қўлга олинган. Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотларига кўра, ушбу жанжал кирғиз ва тожик диаспораси вакиллари ўртасида маиший муаммодан келиб чиққан. Кейинчалик оммавий муштлашувга бошқа миллат вакиллари ҳам келиб қўшилган. Москва ҳукумати бўлиб ўтган воқеани фавқулодда ҳолат дея баҳолади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ