Чет эл қўшинларининг Афғонистонни тарк этиши ва «Толибон» (Россия ва қатор давлатларда тақиқланган ташкилот) жангариларининг ҳужумлари оқибатида тинч аҳоли ўртасида қурбонлар сони рекорд даражада кўпайган. 26 июль куни БМТнинг Афғонистондаги миссияси эълон қилган докладда маша шу ҳақда гап боради.
Ҳужжатда жорий йилнинг олти ойи мобайнида 1659 нафар тинч аҳоли вакили ўлдирилгани ва 3254 та одам жароҳатлангани келтирилади. Бу кўрсатгич 2020 йилга нисбатан 47 фоизга кўп бўлган.
Докладга кўра, май ва июнда бундан олдинги тўрт ой ичида ўлган одамлар сони миқдорида фуқаролар ҳалок бўлган. Эслатиб ўтамиз, 1 майдан АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳарбий қўшинларини мамлакатдан олиб чиқа бошладилар ва шу даврдан бошлаб толиблар кўплаб провинцияларда кенг кўламли ҳужумларини фаоллаштирганлар. Жумладан, жангарилар Афғонистоннинг Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош худудларини ўз назоратига олдилар.
Май ва июнь ойида фуқаролар орасида 783 та одам ўлган ва 1609 нафар афғон яраланган. Бу 2009 йилдан бошлаб БМТнинг Афғонистонда мунтазам қайд ишларини олиб боришидаги энг юқори кўрсатгич саналади.
2021 йил январь ойидан апрелга қадар жанговор ҳаракатлар туфайли 876 та одамнинг ўлгани, 1915 нафар инсоннинг жароҳат олгани қайд этилган.
«Мен толиблар ва Афғонистон етакчиларидан жанговор ҳаракатлар оддий ҳалққа нақадар катта талофат етказаётганига эътибор қаратишларини ўтиниб сўрайман. Докладда агар кучайиб бораётган зўровонликларнинг олди олинмаса, фуқаролар орасида қурбонларнинг сони ортиб бориши аниқ кўрсатилган», — дейди БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили Дебора Лайонс хоним.
Докладда 2021 йил биринчи ярим йилликда ўлган одамларнинг деярли тенг ярми аёллар ва болалар экани ўкинч билан тилга олинади. БМТ маълумотларига кўра, қурбонларнинг 32 фоизи болалар, 14 фоизи аёллардан иборат.
«Ҳукуматга қарши кучлар тинч ахоли вакилларидан иборат қурбонларнинг 64 фоизига жавобгар: 39% — толиблар, деярли тўққиз фоизига — ИШИД (Россия ва қотор мамлакатларда тақиқланган ташкилот) ва 16% — ноаниқ гуруҳлар», — дейилади докладда.
«Ҳукуматга тарафдор кучлар тинч аҳоли ўртасидаги қўрбонларнинг 25 фоизига жавобгар: 23% — Афғонистон миллий хавфсизлик кучлари ва икки фоиз — ҳукуматни қўллаб-қувватловчи ҳарбий гуруҳлар», — деб таъкидланган докладда.
Тинч аҳоли ўртасидаги қўрбонларнинг 11 фоизи қай бир томон жавобгар эканини аниқлаш имконсиз бўлган ҳолатда қайд этилган: қарама-қарши отишмалар, қўлбола портлатувчи мосламалар, эски портламай қолган бомбалар портлашуви ва шунга ўхшаш инцидентлар шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, БМТ миссияси «ҳозирги жанговор ҳаракатлар ва улар натижасида ўлим хабарларининг кўпайиб бориши, зўровонликларнинг кучайиши, жамоаларнинг таъкиб этилиши ва дискриминацияга учраётгани»дан хавотирда эканини маълум қилади.
25 июль куни АҚШ армияси Марказий қўмондонлик қўмондони генерал Кеннет Маккензи Афғонистон хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлаш мақсадида америка авиацияси толибларга зарбалар беришни давом эттиришини маълум қилди. «Кейинги кунлар Қўшма Штатлари афғон ҳукумати кучларига мадад бериш мақсадида ҳаводан бериладиган зарбаларини кўчайтирди, агар толиблар ҳужумларини давом эттирсалар, у ҳолда кейинги ҳафталар давомида ҳам бундай кўмагимизни давом эттирамиз», — деди генерал Қобулдаги чиқишида.
Ўз навбатида «Толибон» делегацияси ва Афғонистон ҳукумати вакиллари Доҳада яна музокаралар ўтказиш ниятида эканини маълум қилдилар. Учрашувнинг аниқ санаси кўрсатилмаган. Бундан олдинги музокаралар 16-18 июлда бўлиб ўтди.